“Бавария”га юлдузига харидор чиқмади, у клубда қолишга мажбур

“Бавария”нинг энг кучли ўйинчиларидан бири Серж Гнабри ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартиришни режалаштираётган эди.

Мюнхен суперклуби ҳам 28 ёшли футболчини бошқа клубга сотиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Бироқ Гнабрига бошқа клублардан жўяли таклиф бўлгани йўқ. Шу боис, ярим ҳимоячи яна “Бавария”да қоладиган бўляпти. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар тарқатди.

Гнабрининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Серж ўтган мавсум оғир жароҳат олгани туфайли чемпионатда атиги ўн маротаба майдонга тушди. Бу учрашувларда футболчи учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!