"Бавария"нинг "ишқи" 17 ёшли франциялик футболчига тушди
"Бавария" "Ренн" ярим ҳимоячиси Маттиас Телга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди журналист Кристиан Фальк ўзининг твиттер саҳифасида.
Манба берган хабарга кўра, немис гранди 17 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансфер ойнасида сотиб олмоқчи. "Бавария" аллақачон иқтидорли ярим ҳимоячи учун 7 миллион евро ва бонус сифатида яна 10 миллион евро таклиф қилган, бироқ "Ренн" футболчини сотишдан бош тортган. Ҳозир мюнхенликлар ўз таклифларини янада яхшилашга тайёрланмоқда.
Маттиас Тель 2021 йилдан буён «Ренн»да ўйнаб келмоқда. У ўтган давр мобайнида асосий жамоа сафида 10 та ўйинда майдонга тушди. У Франциянинг U18 терма жамоасида олтита ўйин ўтказган ва бешта гол урган.
Фикрлар