"Бавария"нинг қайси футболчилари Германия Суперкубогини ўтказиб юборади?

"Бавария" клубининг бир қатор футболчилари “Боруссия” Дортмундга қарши бўлиб Германия Суперкубогида иштирок эта олишмайди.

Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра эртанги ўйинда ҳужумчи Серж Гнабри, ярим ҳимоячи Хави Мартинес ва ҳимоячи Лукас Эрнандеслар Германия чемпионига ёрдам бера олишмайди. Гап шундаки, Гнабри ва Мартинес жароҳатидан тикланишмоқда. Эрнандес ҳам март ойида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд – “Бавария” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!