Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор" билан дуранг - бу биз учун ёмон натижа

"Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан умуман кўнглим тўлмади, мухлислар ҳам норози бўлишди. Йигитлар ўйинга киришиб кетиша олишмади, "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қилиб, тезкор футбол кўрсатишди. Уларнинг ўйинига мослашиш анча қийин кечди. Бунинг оқибатида тайм охирларида гол ўтказиб юбордик.

Танафусдан кейин ўйинимиз анча жонланиб ҳатто ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олгандик, иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Лекин яна ўша ҳимоядаги оддий хато сабабли рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди. Афсуски ўз уйимизда қимматли бўлган 2 очкони йўқотдик. Ўз майдонимиздаги учта ўйинда атиги 2 очкони киритиш, бу биз учун ёмон натижа, бу мухлислар ташрифига ёмон таъсир қилиши мумкин. Кейинги ўйинимиз яна бир тезкор жамоа "Насаф" билан бўлиб ўтади, мухлислар далдаси бизга сув ва ҳаводек зарур", - деб Ашурматовнинг сўзларини келтириб ўтди "Бухоро" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!