Бахтиёр Ашурматов: “Бунёдкор” ўз ўйини билан бизнинг тактикамизни ўзгартиришга мажбур қилди

Бугун қайта старт олган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин илк ўйин “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг дастлаб меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманига ташриф буюрди. Дастлаб мураббий учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Очиғи, 3 ой давомида футбол ўйнамадик. “Навбаҳор” билан ўртоқликдан кейин жамоамиз ҳолати яхши деб ўйловдим. Лекин расмий ўйин барибир бошқача эканини кўрсатиб берди. “Бунёдкор” тўп назорати бўйича кучли эканини исботлади ва амалда ҳақли ғалабага эришди”, – деди Бахтиёр Ашурматов.

– Рақибни яхши ўрганганингиз кўриниб турди. Лекин ғалаба учун ҳужумга ўтишга чўчишгандек туюлди.

– Балки, асосий таркиб танлашда адашгандирман. Қатор чизиқларда тенг кучли ўйинчилар бор. Аммо шу таркибда тўхталдик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур қилди ва бу амалда ўз натижасини кўрсатди. Бугунги ўйинга муносиб тайёргрлик кўргандик. Ҳамма режамизни амалга ошира олмадик. Фикримча, йигитларимиз ҳам камида дуранг учун меҳнат қилишган эди.

– Ўйинни 4 ҳимоячи билан бошлаб, кейинчалик 3 марказий ҳимоячини кўрдик.

– Бошида 4-4-2 тактикасига тўхталган эдик. Бироқ ўйин давомида рақибнинг қанотларидаги ҳужумлар 5 та ҳимоячига ўтишга мажбур бўлдик. Бу дегани “Бунёдкор” ўз ўйини билан бизнинг тактикамизни ўзгартиришга мажбур қилди.

– Бамбанинг захирадан тушиши ҳақида

– Уни “Навбаҳор” билан ўйинда синаб кўрдик. Унинг яхши ва аниқ пас бера оладиган қобилияти бор. Ўз режамга кўра асосий таркибга уни танламадим. Кейинчалик ўйинни кучайтириш учун захирадан тушди. Бугун тўпсиз ўйнаш натижасида кўп жисмоний куч сарфладик. Мени ҳайрон қолдирган нарса уйда ва меҳмонда бошқа жамоаларни кўряпмиз. Негадир уйдаги ўйинни кўрсата олмаяпмиз Кучли жамоа бўлишни истасак, шу устида ишлашимиз керак.

– Карантиндан кейинги илк ўйин учун жисмоний ҳолат ҳақида қандай фикрдасиз?

– Умуман олганда, бундан яхшироқ ўйин кутган эдик. Балки бу расмий ўйин бўлгани учундир. Бу жиҳатдан 100 фоиз ўйинга тайёр бўлмаганимиз кўриниб турди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
13/06/2020 22:20
Дуранг булиш керак эди тошкентга хар дойим негадир Тошкент ютиб кетади