Бахтиёр Ашурматовнинг "Навбаҳор"га бош мураббий бўлиши ростми?
“Қўқон-1912” клуби билан ўтган мавсум ёрқин ўйинлар ва тарихий натижалар қайд эта олган Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор"дан таклифлар бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди. Тажрибали мутахассис бу ҳақда клуб матбуот хизматига маълум қилди.
"Навбаҳор" жамоасида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. "Навбаҳор"да ишлаган пайтимни илиқ хотиралар билан эслашим ва “Навбаҳор” мухлисларини жуда ҳам ҳурмат қилишимни кўпчилик билади. “Навбаҳор” раҳбариятида олийжаноб инсонлар ишлайди. Улар билан муносабатимиз дўстона ва Қўқонда ишлаб турганимни билиб туриб менга таклиф билан чиқишмайди. Чунки улар Қўқон жамоасини натижаларига бефарқ эмас. Биз мавсум бошида бир-биримизга омад тилаганмиз. ”Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” раҳбариятининг нияти бу икки жамоани юқори ўринлар учун курашадиганлар қаторида кўриш. Шу сабабли, “Навбаҳор” жамоасини янги мураббий тайинлангани билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Ашурматов.
Фикрлар