Бахтиёр Намозов пляж футболида Осиё тарихидан ўрин олди

27 апрель 7 май кунлари Багам оролларида пляж футболи бўйича Жаҳон Чемпионати ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов ҳам иштирок этди. Хусусан, тажрибали ҳакамимиз мусобақаннинг финал баҳсида Бразилия ва Таити ўртасидаги учрашувни бошқарди. Ушбу ўйинда эса бразилияликлар 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган ҳолда, бешинчи маротаба Жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа Бахтиёр Намозов Жаҳон чемпионати финалини бошқарган биринчи Осиёлик мураббийга айланди.

Айни дамда жуда бахтлиман. Ҳар бир ҳакам бу даражадаги финал баҳсини бошқаришни орзу қилади. Мусобақада барча ҳакамлар ўзларининг энг яхши томонларини намойиш этишди, – дейди мутахассис мусобақа ҳақида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!