Бахтиёр Қосимов: "Қатарда қолишни хоҳладим, аммо биз кутгандек бўлмади"

Sports.uz сайти орқали куни кеча ҳамюртимиз Бахтиёр Қосимовнинг Ўзбекистон чемпионатига қайтаётгани ҳақида хабар бергандик. Буни футболчининг ўзи тасдиқлади.

Шундай қилиб, Қосимовнинг Қатардаги фаолиятига якун ясалди. Биринчи дивизион вакили “Ал-Хор” жамоасида бир йил тўп сурган легионеримиз аввало у ерда ўтказган фаолияти қандай кечгани ҳақида гапирди.

“Биринчи навбатда айтмоқчиманки, менга ҳам легионер бўлиб тўп суриш насиб қилди. Худога шукр, Қатарда ҳаммаси яхши бўлди, ҳар тарафлама. Жамоам билан битта Кубок ва чемпионатда 2-ўринни олдик. Фаолиятим учун керакли бўлган кўп нарсаларни ўргандим. Айниқса, клубдаги шароит ва профессионаллик ёқди”.

Бахтиёр Қосимов1

Қосимов тўп сурган “Ал-Хор” Қатар Юлдузлар лигаси чиқишига бир баҳя қолганди. Айтиш керакки, легионеримизнинг ҳам истаги ва мақсади жамоаси билан Қатар Юлдузлар лигасига йўлланмани қўлга киритишдан иборат эди. Ҳамюртимиз бу масалада шундай деди:

“Ал-Хор” клубига йил бошида Юлдузлар лигасига чиқиш вазифаси қўйилган. Бизда бунинг учун катта имконият бор эди. Афсус, насиб қилмади. Албатта, кайфиятга таъсир қилади. Чунки биз йил бошидан охиригача 1-ўриндан пастга тушмасдан келаётгандик. Аммо охирги икки учрашувда мағлубиятга учрадик. Натижада 2-ўрин билан плей-офф ўйинида мағлуб бўлдик. Агарда жамоамиз билан Юлдузлар лигасига чиқа олганимизда мен учун фаолиятимда янги саҳифа очиларди”.

Бахтиёр Қосимов6_1

Шу ўринда Бахтиёр клубидан кетиши қандай юз бергани ҳамда бунга нима сабаб бўлганини ҳам очиқлади. 

“Ал-Хор” билан шартномам тугагач, жамоа менга 15 июлгача кутиб туришимни ва янги шартнома беришларини айтишди. Афсус, Қатарда янги қонун чиқди. Унга кўра, биринчи лига клубларидан 5 нафар легионер лимитидан осиёлик лимитни чиқариб юбордилар. Улардан 3 таси 24 ёшгача футболчилар ва 2 таси 24 ёшдан юқори бўлиши кераклиги сабабли клубим билан дўстона хайрлашдик. Бошқа хориж клубларидан таклифлар бор эди. Мен кўпроқ Қатарда қолишни хоҳладим. Аммо биз кутгандек бўлмади”.

Бахтиёр Қосимов7

Олдин хабар берганимиздек, Бахтиёр энди Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда ва фаолиятини ўзимизда давом эттириб туради. Буни Қосимов тасиқлади.

“Ҳаёт давом этади. Фаолиятимни ўзимизда давом эттираман. Ўзбекистон чемпионатида ҳам ҳозир қизиган пайт. Таклифлар бор, тез орада бир қарорга келаман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхшиликка ва насиб бўлса яна легионер бўлиб ўйнайман”, - дейди Қосимов.

Шуҳратбек Жўраев.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!