Бахтиёрнинг "Аталанта"га ўтгани ростми? Агент аниқ жавоб берди

Кеча Қозоғистоннинг vesti.kz янгиликлар сайти ЦСКА клуби ва Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси Бахтиёр Зайнутдиновнинг “Аталанта” билан 5 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқатди.

Аммо кейинчалик футболчининг агенти Евгений Новиков бу ёлғонлиги ва бор йўғи 1 апрель ҳазили эканини маълум қилган. “Бу шунчаки 1 апрель ҳазили. Мен бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, - деди агент.

Айтиш лозимки, бундан аввал Новиковнинг ўзи Бахтиёрга “Аталанта”дан қизиқиш борлиги ҳақида гапирган эди. Аммо кейинчалик унинг бу сўзлари ўз тасдиғини топмади.

Зайнутдинов жорий мавсум ЦСКА сафида РПЛда жами 19 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Москва гранди уни 2020 йилнинг ёзида “Ростов”дан 2 млн еврога сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!