Байдарка ва каноэ. Ёшларимиз жаҳон чемпионатига йўл олди

31 август – 4-сентябрь кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифалари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, бугун ушбу мусобақада иштирок этадиган жамоамиз Венгрия сафарига йўл олди.

Таркибга жами 14 нафар спортчи (U18 дастурларида 5, U23 тоифасида 9) ва 3 мураббий жалб қилинган. Регламентга кўра, дастлабки 2 кун саралаш баҳслари ўтказилса, сўнгги 3 кун давомида турли йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!