Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз Жаҳон кубогининг иккинчи босқичига йўл олди
Ads

29 майдан 2 июнгача Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам асосий таркиб билан иштирок этишади.

15 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дуйсбург шаҳрига йўл олди. Мусобақада иштирок этувчи ҳамюртларимиз орасида Алексей Мочалов, Вадим Менков, Герасим Кочнев, Артур Гулиев, Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова каби етакчи вакилларимизни ҳам кўриш мумкин. Таркиб қуйидагича:

Байдарка: Алексей Мочалов, Шоҳруҳбек Азамов, Шахриёр Маҳкамов, Вилям Ибрагимов, Жавохир Нурматов, Одилбек Қаюмов, Юлия Борзова, Екатерина Шубина.

Каноэ: Элёржон Мамадалиев, Дилноза Рахматова, Бекзодбек Умаралиев, Вадим Менков, Герасим Кочнев, Артур Гулиев, Гулбаҳор Файзиева, Нилуфар Зокирова, Николай Липкин.

Мураббийлар: Александр Пономарёв, Рустам Мирзадиёров, Вячеслав Сергеев, Вячеслав Шубин.

Манба: МОҚ