"Байер" Европа лигасини тарк этгач, "Челси" Хавертцнинг трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирди

“Челси” раҳбарияти “Байер” Европа лигасидаги юришини тўхтатганидан сўнг, Кай Хавертцнинг трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирмоқчи.

ESPN тарқатган хабарга кўра, “доришунослар” кеча “Интер”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этгач, “аристократлар” шундай қарорга келган. Музокараларда Петр Чех иштирок этмоқда. Собиқ дарвозабон “РБ Лейпциг” форварди Тимо Вернернинг сотиб олинишида ҳам муҳим роль ўйнаган эди.

Лондонликлар Германия терма жамоаси аъзоси учун немис клубига 90 млн фунт беришга тайёр. Футболчига эса 5 йиллик шартнома ва йилига 8 млн евро маош ваъда қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!