"Байер" ҳужумчисининг "Милан"га трансфери барбод бўлди

  • 24 августа, 16:56
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Байер" ҳужумчиси Виктор Бонифасе "Милан"га ўтмайди. 24 ёшли нигериялик футболчининг трансфери амалга ошмади.

"Kicker" нашрининг хабар беришича, "россонерилар" тиббий кўрик натижаларини таҳлил қилгач, ҳужумчини рад этишди. А Серия клуби Бонифасенинг тизза ҳолатидан қониқмади.

Таъкидлаш жоизки, Виктор Бонифасе фаолияти давомида икки марта тиззасининг хочсимон бойлами узилиши туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Натижада, Бонифасе Леверкузенга қайтди.

Манбанинг таъкидлашича, нигериялик футболчининг тизза ҳолати мавсумолди тайёргарликдан олдинги индивидуал машғулотлар туфайли янада ёмонлашган бўлиши мумкин.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию