
"Байер" раҳбари: "Бавария" Вирцни ўзимизники деб ўйлаб бўлганди"
"Байер" клуби бош директори Фернандо Карро "Бавария" билан Флориан Вирц бўйича музокараларни ёдга олди.
Мюнхен клуби 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири эди. Аммо натижада Вирц "Ливерпуль"ни танлади.
Карро сўзларига кўра:
"Бавария"дагилар, аниқ қилиб айтганда, Вирц айнан уларни танлашини ўйлашган. Шунда мен уларга: "Бизда бу борада бошқа маълумот бор" дедим" - дея ўз сўзини якунлади клуб президенти.
Маълумот ўрнида, "Ливерпуль" Вирц учун 125 миллион евро тўлади — бу клуб тарихидаги энг йирик трансферлардан бири бўлди (бонусларсиз).
Эслатиб ўтамиз, унинг отаси эса бу қарор ортида спорт лойиҳаси ва режалар катта аҳамият касб этганини таъкидлаган.
Фикрлар