BBC триоси қайтди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумч чизиғида тўп сурувчи футболчилар – Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйллар кеча Испания Ла Лигаси 25-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳсда гол киритишди.

Португалиялик суперюлдуз мазкур беллашувда дубль қайд этган бўлса, Бензема ва Бэйл биттадан голга муаллифлик қилишди.

Эътиборлиси, мазкур трио сўнгги бор 2016 йилнинг 16 апрелида “Хетафе”га қарши баҳсда биргаликда гол киритишган эди.