Бечора Донна Векичга қийин бўлди

Америка очиқ чемпионатида латвиялик теннисчи Анастасия Севастова иккинчи даврага муваффақиятли ўтиб олди.

Анастасия "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг илк босқичида хорватиялик Донна Векични 6:2, 2:6, 6:3 ҳисобида енгди.

Шу тариқа Севастова учинчи даврага чиқиш учун словениялик Полона Херцог, ёки америкалик Клэр Лиуга қарши ўйин ўтказади.