Беҳрузбек Рустамов Абу-Дабини лол қолдирди. У ММА бўйича жаҳон чемпиони!

  • 7 август, 17:27
  • 0
  • MMA

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридан хушхабарлар келишда давом этмоқда. Айтиб ўтганимиздек ушбу шаҳарда ММА бўйича  ўсмир-ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бир неча дақиқалар аввал Шаҳбоз Абдуҳакимов жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган бўлса, ҳозиргина якунига етган финал жангида украиналик рақиби Андри Таранни мағлуб этган вакилимиз Беҳрузбек Рустамов олтин медални қўлга киритиши билан бирга жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Беҳруз 14-15 ёш тоифасида 52 кгда октагонга кўтарилди ва ўзига билдирилган ишончни оқлаб, барча рақибларини таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 6 та медални қўлга киритишга улгурди. Уларнинг 3 таси олтин 1 таси кумуш ва 2 таси бронза.Турнир давом этмоқда. 

Маълумот учун, Беҳрузбек Рустамов Қашқадарё вилоятида таваллуд топган ва Музаффар Худойқуловнинг шогирди ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!