Бектемир Мелиқўзиев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди
Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангидан кейин Ўзбекистонга келган ва машғулотларини шу ерда давом эттираётганди. Бугун тонгда, юртдошимиз яна Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. Маълум бўлишича, унинг навбатдаги жанги 6 февралда бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.
Хабарингиз бор, Мелиқўзиев профессионал йўналишда 6 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 5 бора рақибларини нокаутга учрата олганлиги ҳам таҳсинга лойиқдир. У охирги марта 30 октябрда рингга кўтарилиб, мексикалик Алан Кампани (17-6-0, 11 КО) муддатидан аввал таслим қилган эди.
Фикрлар