Бектемир Мелиқўзиев жангдан олдинги дастлабки текширувдан ўтди

  • 20 декабря, 2020, 08:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев 30 январь куни навбатдаги жангини ўтказишидан хабарингиз бор. У машҳур россиялик чармқўлқоп устаси Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилади. Ушбу тўқнашув Москва шаҳридаги "Лужники" аренасида бўлиб ўтади. 

Tecno

Муҳим жангдан олдин бир қатор тадбирлар ва текширувлар ўрин олади. Жумладан, допингга, коронавирусга тест топшириш, вазн ўлчаш, кўз уриштириш ва матубот анжуманларини айтиб ўтиш мумкин. Бектемир ҳам айнан шундай тадбирларнинг дастлабкисидан ўтди. Яъни, WADA қонун-қоидаларига мувофиқ, допингга тест топширди. 

Маълумот учун, Мелиқўзиев профессионал йўналишда 6 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва уларнинг 5 тасини муддатидан аввал якунлаган. 

бекк 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию