Бектемир Мелиқўзиев кўз уриштириш маросимида иштирок этди (Видео)

  • 30 октябрь, 2020, 08:32
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76 кг) фаолият юритадиган Бектемир Мелиқўзиев  Тошкент вақти билан 30 октябрдан 31 октябрга ўтар кечаси АҚШнинг Индио  шаҳрида навбатдаги жангини ўтказади. Унга Алан Кампа рақиблик қилишидан ҳам хабарингиз бор. 

Ҳамюртимиз икки камар, яъни WBA Continental va WBO Inter-Continental чемпионлиги учун рингга кўтарилиши маълум қилинганди. Бироқ, жанг фақат WBO Inter-Continental камари учун бўлади. 

Мазкур жангга оид анъанавий вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Қуйида ушбу тадбирга оид видео лавҳани томоша қилишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!