Бектемир Мелиқўзиев ўз жангини ўтказди (видео)
Бектемир Мелиқўзиев бироз олдин Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида Габриэль Росадога қарши жанг ўтказди.
Баҳснинг илк раундида Бектемир ташаббусни қўлга олди. Раунд охирида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди.
Иккинчи раундда бироз тенглик кузатилди ва жангчилар ўзаро зарбалар алмашдилар.
Учинчи раунднинг дастлабки дақиқасида қарши ҳужумда кучли зарба ўтказиб юборган Мелиқўзиев жангни давом эттира олмади ва шу тариқа профессионал боксда 8-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Габриэль Росадо (26-13-1, 15КО) эса ўзининг 26-ғалабасини нишонлади. У фаолияти давомида фақатгина Геннадий Головкин, Жермел Чарло, Даниэль Жейкобс каби кучли рақиблар билан жангда имкониятни бой берган.
Фикрлар