Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистонга қайтмоқда

Супер ўрта вазн тоифасида WBO Intercontinental ва WBA Continental Americas камарлари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5КО) 14 ноябрдан, 15 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан тунги соат 02:00 да юртимизга қайтиб келади.

Хабарингиз бор, Мелиқўзиев 31 октябрь куни Алан Кампага қарши рингга кўтарилиб, рақибини 3-раундда нокаутга учратган ва WBO Intercontinental камарини қўлга киритган эди. Бунгача, WBA Continental Americas чемпиони бўлиб турган ҳамюртимизнинг камарлари сони иккитага етди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)