Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди

Профессионал бокснинг супер-ўрта вазн тоифасида (76кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев Калифорнияда америкалик Морган Фитч билан жанг қилди.

Дастлабки раундлардан боксчимиз устунликка эга бўлди. Жангнинг учинчи раундида Бектемир томонидан берилган зарбалардан сўнг рақиб қулади ва ҳакам жангни тўхтатиб техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги еттинчи жангдаги еттинчи ғалабасини тантана қилди. Фитч учун эса бу фаолиятидаги бешинчи мағлубият бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар