Бектемир Мелиқўзиев рингга кўтарилиши керак бўлган жанг кечаси қолдирилди

  • 21 август, 2020, 03:03
  • 0
  • Бокс

28 август куни "Golden Boy" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган жанг кечаси сентябрь ойига қолдирилади. Бунинг сабаби кечанинг асосий жангида рингга кўтарилиши керак бўлган, собиқ 3 вазнда жаҳон чемпиони Хорхе Линаресдан "Covid-19 "вируси аниқлангани ва унга рақиблик қилиши керак бўлган , Хавиер Фортунага қисқа муддатда бошқа рақиб топилмаганидир. Фортуна учун Хектор Танажара рақиб сифатида таклиф қилинган , аммо тайёргарлик учун қисқа вақт борлиги сабаб, унга қўшимча вақт берилган. Хозирча Линареснинг қайтиши ёки Танажара билан алмаштирилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кечада ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини Алан Кампага қарши ўтказиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!