Бектемир Мелиқўзиев вазн тоифасида учта жанг билан чемпионлик камари қўлга киритилди

  • 9 август, 2020, 18:17
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида WBA вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтди. Ушбу тўқнашувда тажрибали Леннокс Аллен ва эндигина 3-жангини ўтказаётган кубалик Давид Моррелл ўзаро тўқнаш келди. 12 раунд давом этган қарама-қаршиликда Моррел кутилмаганда катта устунликка эришиб, фаолиятидаги катта ютуқлардан бирини қўлга киритди. 

Леннокс Аллен (22-1-1, 14 КО)  рейтингда биринчи, Моррел ( 3-0, 2 КО) учинчи ўринда эди. Эндиликда янгиланган рейтингда Моррел вақтинчалик жаҳон чемпиони сифатида биринчи ўринда қайд этилади. Аллен эса, рейтингнинг қуйи поғоналаридан ўрин олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!