Бектемир Мелиқўзиевга қарши жанги бекор қилинган Сергей Ковалёвнинг иккинчи тест натижаси ҳам маълум бўлди

Сергей Ковалёв ва Бектемир Мелиқўзиев жанги бекор қилинган эди.

Професcионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида (79кг) собиқ WBО чемпиони россиялик Сергей Ковалёв ва Бектемир Мелиқўзиев жанги олдидан боксчилар анти-допинг текширувидан ўтган ва Ковалёвда синтетик тестостерон аниқлангани сабаб, 29 январь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшоми бекор қилинган эди.

Сергей Ковалёв иккинчи марта тест топширди. "Boxingscene" сайти мухбири Дан Рафаэль хабар беришича, Ковалёв иккинчи бора ҳам допинг текширувидан ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 13 февралда ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар