Бектемир Мелиқўзиевнинг ҳамкор промоутери 250 минг доллар берди
“Golden Boy” промоутерлик компанияси раҳбари Оскар Де Ла Хоя Лос-Aнжелесдаги шифохоналардан бирига коронавирус пандемиясига қарши кураш учун 250 минг доллар ажратди.
“Онамга бу шифохонада жуда катта ёрдам кўрсатишган, чунки у кўкрак бези саратонига қарши курашган эди. Ҳозир ушбу касалхона коронавирус пандемияси билан боғлиқ жуда катта харажатларга дуч келган.
Ушбу қийин дамда уларга ёрдам бериш учун биз 250 минг доллар ажратамиз. Мен таниқли кишиларга, спортчиларга, ишбилармонларга ушбу инқирозни енгиш учун маҳаллий касалхоналарга хайр-эҳсон қилишларини сўраб мурожаат қилмоқчиман ”, - деди Де Ла Хоя.
Эслатиб ўтамиз: Ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам Оскар Де Ла Хоянинг "Golden Boy" промоутерлик компанияси ташкил қилган жанг кечаларида рингга кўтарилади. Яъни қўшма ҳамкорликда ишлайди.
Фикрлар