Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Супер ўрта вазнда (76 кг) фаолият юритаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) АҚШга йўл олганлиги ва навбатдаги жангини ўтказиши борасида хабар берган эдик.
Даставвал, Мелиқўзиевни 24 июль куни рингга кўтарилади, деган хабарлар пайдо бўлганди. Кейинчалик эса, баъзи манбалар маҳоратли боксчимиз иштирокидаги тўқнашув 28 августда Хорхе Линарес ва Хавиер Фортуна жангининг андеркардида режа қилинаётганлиги ҳақида маълум қилганди. Мазкур хабар ўз тасдиғини топиб, юртдошимиз 28 август куни навбатдаги жангида мексикалик Алан Кампага (17-5, 11 КО) қарши баҳс юритадиган бўлди.
Бектемир ушбу жангда мексикалик рақибидан ўзига тегишли бўлган WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади. Ушбу қарама-қаршилик 10 раунд қилиб белгиланган.
Фикрлар