Бекхэм ҳайдовчилик гувоҳномасисиз қолиши мумкин

Daily Mail хабарига кўра, Бекхэм шу йил январ ойида ғарбий Лондонда ўзининг Bentley машинасида 59 мил соат тезликда ҳаракат қилган. Ваҳоланки, бу ҳудудда тезлик чеклови 40 мил эди. Қоида бузарлик хавфсизлик камералари орқали қайд этилган.

Собиқ футболчи эса ўзини беайб дею ҳисобламоқда. Бу борадаги суд жараёни 28 август куни Лондонда бўлиб ўтади. Агарда, қоидабузарлик тасдиқланса, Бекхэмга жарима солиниши ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши мумкин.