Бекхэм Мбаппе билан нега учрашди? Мессининг ортидан кейин уни ҳам олиб кетадими?

Англия футбол афсонаси Дэвид Бекхэм АҚШнинг “Интер Майами” клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади. Бекхэм ПСЖ машғулот базасига келиб, парижликларнинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе билан шахсан учрашди.

Мбаппе фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича ҳали бир қарорга келмагани Бекхэмнинг ташрифи борасида турли версияларни келтириб чиқарди.

Маълумки, ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси ҳам Дэвид билан учрашувдан кейин Европани тарк этиб, “Интер Майами”га кўчиб ўтган эди.

Хабарларга кўра, Дэвид Бекхэм Парижга баскетбол бўйича “Бруклин Нетс” ва “Кливленд Кавальерс” ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун келган. Вазиятдан фойдаланиб, собиқ жамоаси ПСЖ қароргоҳига ҳам борган.

Бекхэм биринчи бўлиб Мбаппени учратгани айтилмоқда. Улар нималар ҳақида суҳбатлашгани очиқлангани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!