Бекхэм Месси ва Роналдуни ўз жамоасига олиб келадими?
Дэвид Бекхэм ўзига тегишли бўлган “Интер Майами” клубига Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг ўтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.
“Футболчи биринчи навбатда жамоамизга тўғри келиши керак. У ғалабага чанқоқ бўлиши лозим. Қайси футболчи билан мулоқотда бўлсак ҳам, унинг мотивациясига ишонч ҳосил қиламиз.
Албатта, биз жамоага яхши футболчиларни жалб қилмоқчимиз. Майами - бу ажойиб жой ва биз [Месси ва Роналду сингари] футболчиларни жалб қилишга интиламиз”, - деди Бекхэм.
Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” клуби ўтган мавсумдан бошлаб МЛСда иштирок этиб келмоқда.
Фикрлар