Бекхэм ПСЖ - ”Реал” учрашувида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди
Афсонавий футболчи Дэвид Бекхэм бугун бўлиб ўтадиган ПСЖ - ”Реал” ўйини олдидан ўз фикрларини маълум қилди. Айтишича, у қайси томон дарвозага тўп киритса ҳам голни бир хил эмоция билан нишонлайди.
”Мен хурсандман. Сабаби, бугун стадионда бўлмайман.
Мен ўйнаган икки клуб ўйинини жонли кузатиш ажойиб ва ёқимли бўлади. Бироқ очиғини айтсам, уйда телевизор қаршисида ушбу супер баҳсни кузатишни афзал кўраман.
Шунда мен қайси клуб гол урса ҳам қувонч билан голни нишонлашим мумкин бўлади. Стадионда голдан кейинги ҳиссиётларимни кўрган мухлислар бошқа ҳаёлга боришлари аниқ. Камина фақат чиройли футболга мухлислик қилади“, - деди англиялик собиқ футболчи.
Фикрлар