Бекхэмнинг жамоаси 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер Майами" клуби 2 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Улар – гаитилик ҳимоячи Денсо Улисс ва АҚШлик дарвозабон Дрейк Кэллендер.

Маъумот учун, 21 ёшли Улисс Бэкхем жамоасига "Такома Дефианс" клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилди. 22 ёшли Кэллендер "Сан-Хосе Эртквейкс" жамоасидан эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” 2020 йилдан бошлаб МЛСдаги иштирокини бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!