Бекхэмнинг клуби МЛСдаги дебют учрашувини қайси жамоага қарши ўтказиши маълум бўлди

Хабарингиз бор янги мавсумдан эътиборан Дэвид Бекхэмга тегишли ҳисобланган "Интер Майами" клуби МЛСда иштирок этишни бошлайди.

Eurosport тарқатган хабарга кўра МЛСнинг янги мавсумига қуръа ташланган ва унга кўра Бекхэм жамоаси илк турни "Лос-Анжелес Гэлакси" клубига қарши ўтказади. Учрашув 2020 йилнинг 14 март куни "Интер Майами" майдонида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" клубига 2018 йилда асос солинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!