Бекхэмнинг ўғли профессионал футболда дебют қилди
Англиялик футбол юлдузи Дэвид Бекхэмнинг ўғли Ромео Бекхэм АҚШнинг "Форт Лодердейл" клуби сафида профессионал футболда дебют қилди.
19 ёшли футболчи USL League One (АҚШнинг 3-дивизиони) доирасида ўтказилган "Торменто" (2:2) клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Ромео 74-дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва ушбу вақт давомида тўп билан 19 муомала қилди.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Бекхэм МЛСда иштирок этувчи "Интер Майами" клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади.
Фикрлар