Бекзод Абдураҳмоновнинг жаҳон чемпионатидаги имконияти қандай?( Қисқа таҳлил)

Эртага, Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Маълумки, бу спорт турлари (эркин ва юнон-рум кураши) бўйича эркаклар терма жамоамиз жаҳонда ўз ўрнига эга саналади. Шу нуқтаи назардан мазкур жаҳон чемпионатида ҳам курашчиларимиздан ижобий натижаларни кутиш мумкин. Сабаби, терма жамоамиз сафидан тажрибали, бир қатор нуфузли мусобақаларда ўз сўзини айта олган курашчиларимиз ўрин олган.

44115_680

Жумладан, эркин кураш бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қиладиганлар орасида Бекзод Абдураҳмонов, Ихтиёр Наврўзов, Рашид Қурбонов, Жаброил Шапиев, Магомед Ибрагимовлар улкан тажрибага эга бўлса, Аббос Ҳасанов, Ҳасанбой Рахимов, Темиржон Усмоноҳунов, Жаҳонгирмирзо Туробовларда иштиёқ юқори десак муболаға бўлмайди.

593230366

Юнон-Рум кураши бўйича гиламга чиқадиган вакилларимиз орасида шубҳасиз Элмурат Тасмуродов, Рустам Ассакалов , Мўминжон Абдуллаев ҳамда Илҳом Бахромовлар ушбу вазн тоифасидаги ҳар қандай рақибларга ҳақиқий бош оғриқ бўладилар. Ислом Бахромов, Жаҳонгир Турдиев, Нурбек Ҳошимбеков, Жалгасбой Бердимуродов, Арам Варданян, Мирзобек Раҳматовлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришга қодир.

068870601

Чемпионат аввалида бироз, эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасидаги рақобатга тўхталиб ўтишни лозим топдим. Дарҳақиқат, ушбу вазн тоифасида кескин баҳслар, ажойиб қарама-қаршиликлар юзага келади. Эътибор беринг, ушбу вазнда тўрт карра жаҳон чемпиони, Олимпиада ғолиби Жордан Барроуз, икки карра Осиё ўйинлари ҳамда Осиё чемпионати ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдураҳмонов, 2018 йилги жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков, финалчи грузиялик Автандил Кенчадзе, италиялик уч карра Европа чемпиони Франк Чамизо, Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби туркиялик Сонер Демирташлар ғолиблик учун кураш олиб боришади. Уларга беларусьлик Азамат Нуриков, мезбон Данияр Кайсанов, эронлик Реза Афзалилар қаршилик кўрсатишга уриниб кўришса керак назаримда.

Wrestling+Olympics+Day+14+nR9JVwiyL8Tx

Қизиқарли бўлишининг яна бир сабаби ўзига ҳос реванш баҳсларини кузатишимиз мумкин. Аввалги жаҳон чемпионатида Барроуз кутилмаганда Заурбек Сидаковдан 1/4 финалда мағлубиятга учраганди. Сидаков финалга чиққанлиги учун АҚШ вакили ўтиш босқичида иштирок этиб, кейинчалик бронзани қўлга киритган. Ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам Автандил Кенчадзега 1/16 босқичдаёқ имкониятни бой берганди. Грузиялик курашчи ҳам финалга қадар етиб борганлиги  учун ҳамюртимиз ўтиш босқичида ғалаба қозониб, бронза медали учун кечган курашда ҳам муваффақиятини давом эттира олган. 

f_5891312471487519842

Ҳуллас, Жордан Барроуз россиялик курашчидан, ҳамюртимиз эса, Автандил Кенчадзедан реванш олиш истагида ёнаётган бўлса ажаб эмас. Албатта, бу бир таҳмин ҳолос. Аслида нима бўлади, ким ғолибу-совриндорга айланади? Буни тез кунда билиб оламиз. Балки, янги номлар пайдо бўлар... Буни эса, вақт кўрсатади.

Аҳмадбек Эшматов тайёралади.

elmurat

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!