Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" марказий ўйинда мағлуб бўлди
Бугун Беларусь чемпионатида 12-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби бу тур сафарда "Шахтёр" Солигорск жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда ғалабага эришди. Ҳар иккала ҳамюртимиз беллашувни асосий таркибда бошлади, Умаров иккинчи бўлим аввалида захирага олинган бўлса, Яхшибоев 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.
Шу тариқа, "талабалар" ҳисобидаги очколар сони 22 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга тушиб кетди. Минскликлар ўзларининг келгуси баҳсини 14 июнь санасида аутсайдер "Белшина"га қарши ўтказади.
Беларусь чемпионати. 12-тур
22:00 "Шахтёр" Солигорск - "Энергетик-БГУ" 1:0
Гол: Лисакович (12)
Фикрлар