Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ"нинг ғалабасиз серияси давом этади

Ҳозиргина Беларусь Олий Лигаси 21-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" ҳамда "Неман" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Городской" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди — 1:1.

Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди. 12-дақиқада айнан унинг бурчакдан узатиб берган тўпини Свирепа бош билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.

Шу тариқа, "талабалар"нинг ғалабасиз серияси 5 та ўйинга етди. Жамоа бугунги дурангдан сўнг ўз очколари сонини 31 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 6-ўриндан жой олди.

Беларусь Олий лигаси. 21-тур

"Энергетик-БГУ" — "Неман" 1:1

Голлар: Александр Свирепа (12) — Валерий Жуковский (46).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!