Беларусь чемпионати. Яхшибоев гол урди,

Бугун Беларусь чемпионатида 3-тур баҳслари давом эттирилмоқда. Ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби ўз майдонида "Минск" клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Дастлабки гол 21-дақиқада киритилди. Яхшибоевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга эса Алексей Носко биринчи бўлиб етиб келиб, ҳисобни очди.  Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Жасур рақиб дарвозасини ишғол этиш орқали ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

Яхшибоев майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган бўлса, Умаров 74-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шу тариқа, "Энергетик-БГУ" ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди ва жамоа турнир жадвалида яккапешқадамга айланиб олди. Бугун яна иккита баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Беларусь чемпионати / 3-тур

16:00 "Энергетик-БГУ" - "Минск" 2:0 #Тугади

Голлар: Алексей Носко (21), Жасур Яхшибоев (90+2)

"Энергетик-БГУ": Д.Садовский, Носко, Атеменге (Умаров 74), Шкурдюк, Сокол, Яхшибоев, Мавату, Свирепа, Мусаханян, Тве, Гирс (Юдчиц, 46).

Захира: Лесько, Мирошников, Диас, Совпель, Бакич.

"Минск": Леонов, Шрамченко, Хвашинский, Грибовский, Пришепа (Арт.Васильев, 77), Яроцкий, Залеский, Ал.Васильев (Остроух, 36), Чаговец, Сазончик, Насибулин.

Захира: Веремко, Пришивалко, Д.Зинович, Арт.Васильев, К.Зинович, Гурбан, Малашевич.

Огоҳлантиришлар: Мусаханян, 25, Сазончик, 37, Гирс, 45+3, Тве, 48, Атеменге, 74, Садовский, 89.

Четлатиш: Мусаханян, 70 (иккинчи сариқ).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
05/04/2020 21:31
Маладес Жасур Омад сенга Голларинг куб булсин ОЛГА ОЛГА
Ibrohim Kuziev
05/04/2020 18:42
Yaxshi boyev ham klup ham bir teng arzimaydi mushir kamada undan yaxshi klup franyani 2 difizoni undan tez uynaydi
Shox Farxadovich
05/04/2020 17:04
Shuyam chempionatmi? Bitta maydonini aytmasa umuman savyasi bizdan aaancha past ekan.. Xozir bizani chempionati muxlislarsiz davom etirib MATCH tv da obersa MDH xuyet qiladi tezligi Belarusdan 10 barobar tez... Bitta koptoni uzoqlashtira olmaskan Belarusla)))
Дилшод Даврлнов
05/04/2020 16:55
Олга яхшибоев Умаров Олга