Беларусь чемпионатининг икки учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Беларусь чемпионатидан ўрин олган «Динамо» Брест - «Слуцк» ҳамда «Минск» - «Славия» жамоалари баҳси белгиланган вақта ўтказилмайдиган бўлди.

Хабарларга қараганда, президентлик сайловидан сўнг мамлакатда юзага келган турли оммавий намойишлар сабаб, ушбу икки учрашув қачон ўтказилиши номаълум. Айтиш керакки, «Динамо» Брест - «Слуцк» учрашуви шу тариқа иккинчи марта кўчирилди. Боиси, дастлаб мезбон жамоа аъзоларида коронавирус аниқлангач, ушбу ўйин санаси ўзгартирилган эди.

Беларусь пандемия даврида ҳам тўхтатилмаган Европадаги ягона чемпионат ҳисобланади. У ерда икки нафар ҳамюртимиз – Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!