Беларусь. Ўзбек дербисида Яхшибоевнинг жамоаси ғалаба қозонди

Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 27-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ ҳамда "Шахтёр" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Талабалар" сафида ҳамюртларимиз Ҳумоюнмирзо Иминов ва Шаҳбоз Умаров беллашувни асосий таркибда бошлади. Иминов 57-дақиқада захирага олинган бўлса, Умаров 90 дақиқа давомида фаол ҳаракатланди.

Солигорскликлар таркибида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жасур Яхшибоев 73-дақиқада захирага олинди. Ҳамюртларимиз фойдали ҳаракатларни амалга оширмади. 

Шу тариқа, "кончилар" ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди ва жамоа турнир жадвалида БАТЭни таъқиб этишда давом этиб, 2-ўринда бормоқда. "Энергетик-БГУ" эса 35 очко билан 9-поғонадан жой олган.

Олий лига. 27-тур

ЭНЕРГЕТИК-БГУ - ШАХТЁР 1:2.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
25/10/2020 19:14
Mavzudan tashqari G'ayrat degan lo'ttivoz faqat hakamlarni yonini oldi gapini eshitib bizda hali beri futbol rivojlanmasligiga amin bo'ladim, Nima emish Zidanga o'xshab kalla qo'yib uchirsa keyin qizil berarkan. Futbolimiz kimlarni qo'lida qolip ketdi

Минбар

Барча блоглар