Беларусь. Умаровдан гол, Иминовдан голли узатма — "Энергетик-БГУ" йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 28-туридан ўрин олган "Белшина" ҳамда "Энергетик-БГУ" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда минскликлар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, "Энергетик-БГУ" сафида ҳамюртимиз Ҳумоюнмирзо Иминов голли узатма амалга оширган бўлса, захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Умаров жамоасининг 5-голини киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!