Беларусда боксчиларимиз чемпион бўлди!

  • 27 февраль, 2021, 09:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Беларуснинг Гомель шаҳрида А.Юков хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди.

Tecno

Мусобақада ўзбекистонлик ёш боксчилар ҳам иштирок этди. Қизғин курашларга бой бўлган беллашувларда ўзбек бокс мактабидан истеъдодли боксчиларнинг янги авлоди етишиб чиқаётгани намоён бўлди.

Турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари 3 та олтин, 1 та бронза медални қўлга киритди.

Турнирда ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этган Муҳаммадқодир Маъмуржонов, Мадиёр Даниёров ва Адҳамжон Муҳиддинов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Иқтидорли боксчи Мирзабек Мирзахалилов бу гал учинчи ўрин билан кифояланди.

Боксчилар юртимизда муносиб кутиб олинди.

photo_2021-02-27_09-03-57

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!