Белбоғли кураш: Мингбулоқда Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Жорий йил 21-24-август кунлари Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги спорт мактабида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди. Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 400 нафарга яқин полвон иштирок этди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 тадан вазн тоифасида, аёллар эса белбоғли ва эркин йўналишда 5 тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишди.

Қуйида ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган спортчилар билан танишинг:

Эркаклар (белбоғли йўналиш)

-57 кг: Нодирбек Абдумаликов (Фарғона),

-62 кг: Шохруҳ Зокиров (Тошкент вил.),

-68 кг: Ойбек Султонов (Андижон),

-75 кг: Нусратбек Султонбоев (Андижон),

-82 кг: Ҳусниддин Рўзиев (Андижон),

-90 кг Шоҳжаҳон Ортиқов (Тошкент вил.),

-100 кг: Нодирбек Аҳаджонов (Тошкент ш.)

+100 кг: Бахтиёр Жумабоев (Сирдарё).

Аёллар (белбоғли курашнинг эркин йўналиши)

-52 кг: Фотима Турсунбоева (Наманган),

-58 кг: Бийбигаохар Полатбаева (Тошкент вил.),

-66 кг: Уллижон Давлетова (Хоразм),

-76 кг: Фелура Эргашева (Қашқадарё),

+76 кг: Рахима Йўлдошева (Хоразм).

Эркаклар (эркин йўналиш)

-57 кг: Ҳусанбой Носиров (Андижон),

-62 кг: Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган),

-68 кг: Анваржон Қутбиддинов (Наманган),

-75 кг: Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент вил.),

-82 кг: Оғабек Аматбоев (ЎзДЖТСУ),

-90 кг: Ойбек Муҳаммедов (Фарғона),

-100 кг: Обидали Мавлонов (Фарғона),

+100 кг: Ислом Носиров (Сирдарё).

Ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар сентябрь ойида белбоғли кураш бўйича Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!