Белбоғли кураш: Ўзбекистонлик ўсмирлар жаҳон чемпионатида 7 та медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари Қозон шаҳрида (Россия) татар корэши бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди. Мазкур жаҳон чемпионати беллашувларида Камолиддин Маҳкамов бош мураббийлигидаги белбоғли кураш бўйича ўсмирлар терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, муносиб натижаларни қайд этишди. 30 та давлатдан уч юз нафарга яқин энг сара ёш полвонлар иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 5 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Қуйида медалларга эга бўлган ёш полвонларимиз билан танишамиз:
Кумуш медаль
60 кг. Аббосбек Аҳмаджонов
70 кг. Озодбек Абдусатторов
75 кг. Муҳаммадқодир Каримжонов
85 кг. Асадбек Саидакбаров
90 кг. Элдор Маҳмудов
Бронза медаль
55 кг. Изатилло Жуманов
65 кг. Асадбек Абдураҳматов.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Фикрлар