Бельгия - Дания: Матнли трансляция

Миллатлар Лигаси А дивизиони 6-туридан ўрин олган Бельгия - Дания беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйне дарҳол жавоб голини урди. Нималар бўляпти?!

  • 87'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Насер Чадли ўз постига гол уриб қўйди. 

  • 82'

    Эриксеннинг бурчакдан узатмаси бельгиялик ҳимоячиларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. 

  • 80'

    Кристенсеннинг фоли ҳам карточкага лойиқ кўрилмади. 

  • 77'

    Торган Азар ўрнига Томас Фоке майдонга тушмоқда. 

  • 75'

    Йенсеннинг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. 

  • 72'

    Мертенснинг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. 

  • 70'

    Дилейни ўз ўрнини Йенсенга бўшатиб бермоқда. 

  • 69'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Торган Азарнинг узатмасини Ромелу Лукаку боши билан дарвозага йўллади. 

  • 65'

    Поулсеннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 64'

    Эриксеннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, қайтди.

  • 61'

    Бельгия тўпни назорат қилмоқда. 

  • 59'

    Дендонкер жиддий равишда қоидани бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 

  • 57'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ажойиб тарзда рақибини доғда қолдириб, гол урди. 

  • 55'

    Брейтуэйт ҳужумда фол ишлатди.

  • 53'

    Поулсен офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтади. 

  • 50'

    Мертенс сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 47'

    Эриксеннинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 43'

    Поулсеннинг зарба беришига ҳимоячилар имконият бермади. 

  • 40'

    Эриксеннинг узатмасини Куртуа ушлаб олди. 

  • 37'

    Де Брюйне бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди.

  • 35'

    Торган Азар яна ҳужумда рақибга нисбатан қоидани бузяпти. 

  • 32'

    Мертенснинг бурчак зарбасини шериклари дарвозага йўналтириб юбора олмади. 

  • 29'

    Бурчакдан узатилган тўпга Лукаку бош билан зарба йўллади. Салгина ноаниқ. 

  • 26'

    Торган Азар ҳужумда фол ишлатди.

  • 24'

    Брейтуэйтнинг зарбаси Куртуанинг қўлларига тушди. 

  • 23'

    Винд ҳужумда қоидани бузди. 

  • 20'

    Бельгиянинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 17'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Винд қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.

  • 15'

    Торган Азарнинг навбатдаги узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 14'

    Қанотдан узатилган ноқулай узатмага Брейтуэйт аниқ зарба бера олмади. 

  • 11'

    Де Брюйне ва Тилеманснинг кетма-кет узатмалари самара бермади. 

  • 10'

    Мехленинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 8'

    Мертенснинг узатмасини Шмейхель ушлаб олди. 

  • 7'

    Торган Азарнинг тўпни тўхтата олмагани сабаб ҳужум тўхтади. 

  • 6'

    Бельгия яхши жамоавий футбол намойиш этмоқда. 

  • 3'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тилеманс Шмейхелнинг ожиз нуқтасини топа олди. Тезкор гол. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

  • 0'

    Бельгия таркиби:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи бугунги ўйинлар билан якунланади. Бельгия ва Дания ўртасидаги марказий учрашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!