Бельгия терма жамоаси ҳам Россияга етиб келди (фото)

ЖЧ-2018да ўз олдига улкан мақсадларни қўйган Бельгия терма жамоаси ҳам Россия заминига етиб келди.

Бельгиялик футболчилар бугун Москвадаги “Шереметьево” халқаро аэропортига келиб қўнишди. У ерда эса Эден Азар ва Кевин Де Брюйне каби юлдузларни кўплаб футбол ишқибозлари катта хурсандчилик билан кутил олишди.

Эслатиб ўтамиз, бельгияликлар дастлаб 18 июнь куни Панамага қарши баҳс олиб боришса, кейинроқ Тунис (23 июнь) ва Англия (28 июнь) терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!