"Bellator 244": Фёдор Емельяненко учун қасос олинди

  • 22 август, 2020, 09:01
  • 0
  • MMA

АҚШнинг Коннектикут штати Анкасвилл шаҳрида ташкил этилган "Bellator 244" турнири ўз якунига етди. Унинг марказий жанги "Bellator"нинг икки дивизион, яъни ярим оғир ҳамда оғир вазн тоифаси чемпиони америкалик Райан Бейдер ҳамда ярим оғир вазнда даъвогар россиялик Вадим Немков ўртасида бўлиб ўтди. 

Россиялик жангчи ушбу промоушенда кетма-кет тўрт бора ғалаба қозониб, даъвогар мақомига кўтарила олган эди. Бу тўқнашув ўзига хос реванш бўлиб, Немковнинг мураббийи афсонавий Фёдор Емельяненко айнан Бейдер томонидан нокаутга учратилганди. Бу жангда Емельяненко учун қасос олинди. Немков Байдерни иккинчи раундда нокаутга учратди. Энди "Bellator"да янги чемпион пайдо бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!