"Bellator 244" турнирининг иккинчи марказий жанги якунланди

  • 22 август, 2020, 08:39
  • 0
  • MMA

"Bellator 244" турнирининг иккинчи марказий жангида аёллар ўртасида енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Жулия Бадд ва Жесси Миеле ўзаро жанг олиб борди. Бадд сўнгги жангида Крис Сайборгга имкониятни бой бериб қўйганди. Жесси эса, ушбу промоушендаги дебют жангида Талита Ногуэйрани мағлуб эта олган ва бу баҳс унинг "Bellator"даги иккинчи беллашуви бўлди. 

Жанг тўлиқ уч раунд давом этди ва раундлар мобайнида устунликка эришган Жулия Бадд очколар ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!