"Bellator” собиқ чемпиони Рамзан Қодировнинг Емельяненкони мағлуб этишига ишонмоқда

  • 25 декабрь, 2019, 12:21
  • 0
  • MMA

"Bellator” нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Aлександр Шлеменко Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва ММA жангчиси Aлександр Емельяненко ўртасида бўлажак жанг борасида ўз тахминларини билдирди.

“Ростини айтсам, ушбу жанг бўлиши мумкинлигига менда шубҳа бор. Менимча, бу шунчаки ҳазил. Aгар, уларнинг жанглари бўлиб ўтадиган бўлса, у катта қизиқиш уйғотади. Бу жуда катта шов-шувли жанг бўларди.

Рамзан доимий равишда машғулотлар ўтказсада, барибир Aлександр профессионал спортчи. Лекин Рамзан Ахматович ҳамда Емельяненконинг биргаликда машғулотлар олиб боришганини инобатга олсак, улар бир-бирларини яхши билишади. Шунинг учун, иккаласида ҳам ғалаба қозониш имконияти бор.

Ҳа, Aлександр профессионал, аммо Рамзаннинг ғалаба қозониш учун жуда кўп имкониятлари бор”, - деди Шлеменко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!